Қай бири яхшироқ: янги машина сотиб олишми ёки Тошкент шаҳридан янги қурилган уй харид қилишми?
Бугунги кунда премиал моделлардаги автомобилларнинг автосалондаги баҳоси 278 млн сўмдан бошланади. Албатта, Сиз бу пулга ҳашамдор ва чиройли машина сотиб оласиз. Лекин сиз шу пулга Тошкент шаҳридан квартира харид қилишингиз ҳам мумкин. Машинага пул тикаркансиз, бу пуллар ўз қадрини нақадар тез йўқотишини ҳис қиласиз. Квартира эса сизга узоқ вақт хизмат қилиш билан биргаликда ўз қийматини ошириб бориши мумкин.
Uybor.uz сайти маълумотларига кўра 2019 йилда Тошкентдаги квартираларнинг бир кв. метри баҳоси 5 фоизга ошган. Айни шу вақт ичида оддий фойдаланишдаги премиал автомобилларнинг баҳоси йилига 10-20 фоизга пасаяди. Демак, сиз ўз маблағингизни сақлаб қолиш ва кўпайтиришни истасангиз, автомобилга нисбатан кўчмас мулкка сармоя киритиш анча фойдалироқ эканлиги намоён бўлади.
Uybor.uz сайти Тошкентдаги премиал авто баҳосида хонадон сотиб олиш мумкин бўлган турар-жой комплекслари рўйхатини тузиб чиқди.
1. “Золотой ключ” турар-жой мажмуаси:
Манзил: Олтин Тепа (собиқ Циолковский) кўчаси. Мўлжал Буюк Ипак Йўли метроси;
Фойдаланишга топшириш муддати – 30 сентябрь 2021 йил;
Бир кв.метр баҳоси – 4,7 млн. сўмдан бошланади;
2 хонали хонадон баҳоси 251,7 млн. сўмдан бошланади.
2. “Riverside” турар-жой мажмуаси:
Манзил: Аҳмад Югнакий массиви
Фойдаланишга топшириш муддати: бутун комплекс 2022 йил, А блок 2020 йил сентябрь;
Бир кв.метр баҳоси – 4,9 млн. сўмдан бошланади;
Студио квартира баҳоси – 140 млн. сўмдан бошланади;
1 хонали хонадон баҳоси – 169,2 млн. сўмдан бошланади;
2 хонали хонадон баҳоси – 234 млн. сўмдан бошланади.
3. “Palazzo” турар-жой мажмуаси:
Манзил: Буюк Ипак Йули кўчаси, мўлжал ТТЗ бозори;
Фойдаланишга топшириш муддати: 2020 йилнинг август ойи;
Бир кв.м.баҳоси – 5,1 млн. сўмдан бошланади;
1 хонали хонадон баҳоси – 219,3 млн. сўмдан бошланади.
4. “Аура” турар-жой мажмуаси:
Манзил: Чиланзар-10 кв, мўлжал Чилонзор метроси;
Фойдаланишга топшириш муддати: 2020 йилнинг апрель ойида;
Бир кв.м.баҳоси – 5,25 млн. сўмдан бошланади;
1 хонали хонадон баҳоси – 257,4 млн. сўмдан бошланади.
5. “Moderno” турар-жой мажмуаси:
Манзил: Ш.Руставели кўчаси, мўлжал “Аския” бозори;
Фойдаланишга топшириш муддати: 2020 йилнинг июнь ойи;
Бир кв.м.баҳоси – 5,4 млн. сўмдан бошланади;
1 хонали хонадон баҳоси – 247,3 млн. сўмдан бошланади.
Кўчмас мулкка сармоя киритиш учун янада кўпроқ вариантларни сиз Uybor.uz сайтидан топишингиз мумкин. Uybor сизга керакли кўчмас мулкни тезроқ ва осонроқ сотиш, харид қилиш ёки ижарага беришда ёрдам беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 18.11.2019
2019 йилда Тошкентдаги кўчмас мулк бозори қандай ўзгаришларга учради ва бизни 2020 йилда нималар кутмоқда?
11:00 / 30.09.2019
Истанбулда Тошкент нархидаги янги хонадон сотиб олишни хоҳлайсизми?
09:00 / 15.08.2019
Тошкентда квартирани ижарага неча пулга олиш мумкин?
15:30 / 13.06.2019