Иқтисодиёт | 09:41 / 20.08.2019
47435
2 дақиқада ўқилади

Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 17 август кунги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Қонун учинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмита аъзоси, “Тараққиёт стратегияси” Маркази ижро этувчи директори Элдор Туляковнинг ёзишича, қонунга кўра, эндиликда нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайдиган бўлди.

Шу билан бирга, Банкнинг қолган икки мақсади, хусусан, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши ҳамда тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишига оид мақсадлар бош мақсадга зид келмаслиги зарурлиги ҳам белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, янги Қонунда Марказий банкнинг мақсади фойда олиш эмаслиги ҳам аниқ кўрсатиб ўтилди. 

“Нархлар барқарорлигини таъминлаш аниқ орган – Марказий банкнинг бош мақсади сифатида белгиланиши бозор конъюнктурасига ижобий таъсир қилишига умид қиламиз. 

Натижада эса, жорий йилги Давлат дастурининг 58-бандида Марказий банкка асосий ижрочи сифатида юклатилган “Монетар сиёсатни такомиллаштириш, Ҳукумат ва Марказий банкнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича концепцияси”ни ишлаб чиқишга оид ишларнинг ҳам самарадорлиги ортади”, - деб ёзади Элдор Туляков.

Мавзуга оид