Ўзбекистон | 15:06 / 22.08.2019
16563
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда бир кишининг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган - Давлат қўмитаси

Фото: KUN.UZ

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда хавфсизлик чоралари: муаммо ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар Жиззахда истироҳат боғидаги фожиали воқеа учун ким жавобгар экани ҳақида савол берди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

“Жиззахдаги бахтсиз ҳодиса учун аттракционни сотиб олган тадбиркор ва боғ маъмурияти жавобгар, — деди қўмита раиси Бахтиёр Ғуломов. — Аниқланишича, тадбиркор ушбу аттракционни Ўзбекистонда буюртма асосида ясаттирган. Тадбиркор ҳали тўлиқ битмаган аттракционни ўзим тугатиб оламан, деб олиб кетган. Ва алалоқибат гувоҳи бўлганимиздек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқишига сабабчи бўлган”.

Мутасаддилар ҳар бир маданият ва истироҳат боғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт пунктларида шифокор ва ҳамшира бўлиши шарт этиб белгиланганини билдирди. Ўрганишлар давомида 854 та аттракционда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эмаслиги, 695 та аттракционда жавобгар шахс тайинланмагани аниқланган.

Республикамиздаги аттракционларнинг 1292 тасида техник паспорт мавжуд эмаслиги қайд этилди. 928 та аттракционда ишлатиш ва ўрнатиш бўйича йўриқномалар мавжуд эмас.

Мавзуга оид