Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик Андижондаги воқеадан кейин яна бир бор шифокорларга ҳужум қилганлик учун кескин чоралар жорий этилишини сўради
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилиши, шифокорлар хонасига бензин сепиб, хонага ўт қўйиб юборишга уриниш ҳолати бўйича муносабат билдирди.
«Маълумки, вазирлик жамиятимизда фуқароларнинг шифокорларга тажовуз қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишнинг энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш лозимлигини мунтазам таъкидлаб келади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, бундан бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди. Мазкур лойиҳа билан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси билан квалификация қилиш ҳамда ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш таклиф этилган эди. Куни кеча Андижонда содир этилган воқеа ҳам ушбу лойиҳа қабул қилиниши ниҳоятда долзарблигини яна бир бор кўрсатди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратурасигаҳам мурожаат билан чиққан эди. Унга кўра, ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббуси илгари сурилган.
Тиббиёт ходимлариги тажовуз қилиш ҳолатлари содир этилишининг асосий сабабларидан бири жамият ва халққа тун-у кун хизмат қилаётган шифокорларга нисбатан тажовуз қилганлик учун кўзда тутилган жиноий жазоларнинг бирмунча либераллигидир. Оқибатда эса ҳеч бир айби бўлмаган тиббиёт ходимининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказган шахслар ҳам айрим ҳолларда амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетаётганини қайд этиб ўтмасдан иложимиз йўқ.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий Мажлисга шифокорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада кучайтириш, шунингдек, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги каби қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан фуқароларнинг шифокорларга таҳдид ва тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида жиддий ва кескин чоралар кўриб боришларини, бу борада профилактика ишларини яна кучайтиришларини қатъий сўраб қолади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг телеграм каналидаги хабарида.
Бундан аввалроқ Андижонда шифокорнинг қўли боғланиб, устига бензин сепилгани ҳақида хабар берилганди.
Тажовуз оқибатида жабрланган Бобур Шавкатов, Абдувоҳид Мўъминов, Мадина Эркинова ва Иззатой Мамажонова шифохонага ётқизилган. Уларга инфузион, детоксикацион, дегидратацион ва симптоматик терапия ўтказилди. Тиббий кўриклар натижасида ҳозирда бу ходимларнинг ҳам умумий ҳолати нисбатан қониқарли, деб баҳоланган.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024