Жамият | 08:55 / 22.08.2019
21339
2 дақиқада ўқилади

Ходимларини уйида лой босишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалган Фарғона вилояти архив бошқармаси бошлиғига ҳайфсан берилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти архив иши бошқармаси раҳбари қўл остидаги ходимларни уйида лой босишга мажбурланиши ҳақидаги хабар «Ўзархив» агентлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганиш жараёнида 2019 йил 16 июлда соат 6:00-8:40лар оралиғида жами 12 нафар ходим ўз ихтиёри билан ҳашарда иштирок этганлиги аниқланди.

Ҳашарда иштирок этган ходимларнинг ҳар бири билан, шунингдек давлат архивларининг бошқа ходимлари билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилган.

«Гарчанд, ҳашарда иштирок этган ходимлар томонидан ҳашар ўтказилаётганлигини эшитиб ўз ихтиёри билан бошқарма бошлиғи Ю.Камоловнинг хонадонига ишдан ташқари вақтда борганлигини, уларни ҳеч ким мажбурламаганлигини, ишдан бўшатиш бўйича таҳдидлар қилинмаганлигини, улар томонидан бирор ташкилотга оғзаки ёки ёзма равишда шикоят қилинмаганлиги маълум қилинган бўлса-да, Фарғона вилояти архив иши бошқармаси бошлиғи Ю.Камоловга нисбатан раҳбарлик этикаси ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этмаганлиги, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни ярата олмаганлиги сабабли «Ҳайфсан» эълон қилинди ҳамда лавозимга лойиқлик масаласини кўриб чиқиш белгиланди.

«Ўзархив» агентлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турини қоралайди ҳамда унга доимо қарши туришини маълум қилади», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид