Фарғона шаҳрида “Қорадори-2019” тезкор профилактик тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унинг давомида Фарғона вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган 2019 йил 14 август кунги тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида яшовчи 53 ёшли А.С. Теракзор кўчасида қўлидаги целофан пакетда 2 кг. 311 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.