Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Криштиану миллий жамоадан қачон кетишини айтди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси таркибида яна қанча ўйнашни режалаштираётгани ҳақида гапирди.
«Мен миллий жамоага эшикларни ёпмайман. Кучим ва ғайратим бор экан, доим миллий жамоага келишга тайёрман. Агар улар мени чақиришни хоҳлашмаса, кетаман (кулади).
Қатардаги жаҳон чемпионатида қатнашиш? Мен буни истисно қилмайман (3 йилдан сўнг Роналду 37 ёшда бўлади). Ўйлашимча, бу вақтда жамоадан узоқда бўлмайман.
Мен Португалия миллий жамоаси билан кўп ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдим. Сўнгги беш йил ичида миллий жамоада энг катта завқ олдим. Сабабини сўраманг, аммо мен миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишни яхши кўраман.
Мен баъзан Португалияга, айниқса, Лиссабон ва Мадейрага келаман. Бу – мен яшашни истаган мамлакат. Бир неча йилдан кейин мен оилам билан Португалияда яшайман», – деди Роналду TVI каналига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
10:56 / 07.07.2026
ЖЧ кундалиги. Роналду яна йиғлади, АҚШ 4 та гол ўтказди
16:59 / 06.07.2026
ЖЧ анонси. Ямал Роналдуга, АҚШ бутун дунёга қарши
00:53 / 06.07.2026