Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Назарбоевнинг қизи 63 млн долларга Швейцариядан қалъа сотиб олди
Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Швейцариядаги «Бельрив» (Château de Bellerive) қалъасини 63 млн долларга сотиб олди, деб хабар берди Exclusive.
Қалъа Женева яқинида жойлашган ва Швейцариянинг миллий мерослари рўйхатига киритилган. Нашрнинг ёзишича, Динара Кулибаева уни 62 миллион франкка (63 млн долларга яқин) сотиб олган.
Bilan нашрининг хабар беришича, «Бельрив» 1997 йилда шаҳзода Садриддин Оға Хон томонидан ака-ука Сёрсокларга совға қилинган. Шаҳзода Садриддин 2003 йилда 70 ёшида вафот этган бўлиб, икки марта уйланган, лекин фарзанд кўрмаган.
Сёрсоклар 28,7 минг квадрат метр майдонда жойлашган қалъани уч йил аввал 120 млн франкка сотувга қўйишган.
Қалъа бир неча кун олдин Динара Кулибаева томонидан 62 млн франкка сотиб олинган. Журналнинг ёзишича, Назарбоевнинг қизи 2009 йилда Женевадан 75 млн долларга кўчмас мулк сотиб олган.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026