Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси: «Қонун нормаларига эътиборсизлик Ўзбекистон обрўсига путур етказадиган ахборотлар тарқалишига олиб келмоқда»
Интернетда Ўзбекистоннинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотларнинг тарқалиши – баъзи ҳолларда мавжуд қонунчилик нормаларига эътиборсиз ёндашув оқибатидир, деб баёнот берди Сенат раиси Танзила Норбоева.
«Турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва мамлакатимиз обрўсига путур етказаётган ахборот ҳамда у билан боғлиқ хуружларнинг сабабларидан бири ҳам баъзи ҳолларда қонунлардаги қатъий нормаларга эътиборсиз ёндашувнинг оқибатидир.
Ўз навбатида, бугунги ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган қонунлар ва бошқа долзарб масалалар мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, ҳар бир соҳада қонунийликни сўзсиз таъминлашга хизмат қилади», – дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ Норбоева Сенат аъзоларини амалга оширишнинг аниқ механизми мавжуд бўлмаган умумий тусдаги қонунларни маъқуллаш амалиётидан тўлиқ воз кечишга чақиргани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
19:45 / 13.06.2026