Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилишди
Сенатнинг XXI ялпи ялпи мажлисида «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси сенаторлар томонидан муҳокама қилинди. Аёллар зўравонлигига буткул барҳам беришда давлат идоралари қандай чора-тадбирларни қўллаш лозимлиги масъуллар ўртасида таҳлил қилинди.
Давлат статистика қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Баҳодир Мирусмонов бу бўйича олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида маълумот берди.
«Давлат статистика қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда БМТнинг статистика комиссияси тавсиясига кўра, 50дан ортиқ гендер кўрсаткичларини шакллантириш вазифаси қўйилган ва улар gender.stat.uz сайтига киритилади. Ҳозир сайтни тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Ваколатли вазирликлар ўртасида маълумотларни алмашиш бўйича тартиб ишлаб чиқилади. 54та минимал гендер кўрсаткичларидан 33таси статистика қўмитаси томонидан шакллантирилади. Қолган 21та маълумотни бошқа вазирлик-идоралар, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади», дея унинг сўзларини келтирмоқда мухбири.
Мирусмоновнинг қўшимча қилишича, ҳозир ушбу тартиб иишлаб чиқилиб тасдиқланди. Қонун қабул қилинганидан кейин қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, тартиб қайтадан кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
18:28 / 07.04.2026