Нотўғри «тонировка» ҳам жарима майдончасига тушишга сабаб бўлиши эслатилди
Бугунги кунда автомашиналар ойналарини “тонировка” қилишда бир тушунмовчилик юзага келгани кузатилмоқда. Яъни ойналарни неча фоизга қорайтириш керак деган савол турли талқинларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов.
Ҳукумат қарорида олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган (тўлов асосида). Бу дегани олд ён ойна камида 50 фоиз ёруғлик ўтказиши шарт.
Ушбу нормада олд ён ойналарга 50 фоизлик “тонировка” ўрнатиш учун рухсат берилмаган, аксинча, ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган. Яъни + 50% эмас, = 50%.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган автомашиналар ойналарининг (одатда “люкс” автомашиналар) 30 фоизгача қорайтирилган бўлишини инобатга олса олд ён ойналарни 20 фоизгача қорайтиришнинг ўзи кифоя бўлади. Бундан ортиғи-ортиқ, белгиланган меъёрдан ошиб кетади.
Орқа ён ва орқа ойналарга эса бунинг аҳамияти йўқ. Сабаби ушбу ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда ўзгартиришга рухсат этилган.
Маълумки, автомашина ойналарининг пастки қисмида ойнанинг неча фоиз ёруғлик ўтказувчанлик даражада эканлиги ёзилган бўлади.
Одатда “оддий” синфга мансуб автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 100 фоиз, “люкс” синфига мансуб бўлган автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги эса 70 фоиз бўлади.
Шундан келиб чиқиб, автомашиналарнинг олд ён ойналарини қорайтиришда ойнанинг ўзида белгиланган ёруғлик ўтказувчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, “тонировка” қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Хулоса шуки, автомашиналарнинг олд ён ойналари “тонировка” қилинганда ушбу ойнадан камида 50 фоиз ёруғлик ўтиши шарт. Акс ҳолда, автомашина “жарима майдончаси”га йўл олади, ҳайдовчи эса катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.
Бундан олдин, ИИББ парда ва дарпардалар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:43 / 14.11.2024
Еврокомиссия Meta’ни қарийб 800 млн евро жаримага тортди
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
11:00 / 04.10.2024