Бугундан Италияда навбатдаги чемпионатга старт берилади. Мавсум оралиғида бир қатор эътиборли трансферлар қайд этилдики, бу турнирнинг янада қизиқарли бўлишини таъминлаши турган гап. Интернет тармоқларида ушбу мусобақа учун энг қисқа превьюга кўзимиз тушиб қолди. Ҳар бир жамоа учун жуда қисқа, битта твитга жо бўладиган фикрлар берилган. Марҳамат.
«ЮВЕНТУС». Сарри келди, уч нафар топ эркин агентлар таркибга қўшилди, Де Лигт сотиб олинди ва ҳар доимгидек яна бир марта А Серия ва Чемпионлар Лигасини ютишга ҳаракат қилишади. Чемпионат масаласида одатдагидек, ҳаммаси тушунарли.
«НАПОЛИ». Маноласни сотиб олиб, А Сериядаги энг кучли ҳимоя чизиқларидан бирига эга бўлишди.
«АТАЛАНТА». Тарихда илк маротаба Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун тайёргарлик кўришяпти.
«ИНТЕР». Таркиб Антонио Контенинг талабларига кўра, бутунлай янгиланди. Аммо асосий вазифа ҳали бажарилмади – Мауро Икарди ҳали ҳам жамоада.
«МИЛАН». Янги мураббий Марко Жампаолонинг ғоялари ва режалари ҳозирча раҳбариятга ёқяпти.
«РОМА». Икки афсона тарк этди: Де Росси «Бока»га йўл олган бўлса, Тоттини энди меҳнат биржасида учратиб қолишимиз мумкин.
«ТОРИНО»: Анчадан буён Чемпионлар Лигаси йўлланмасини орзу қилишади. Агар ёзда ҳеч қайси етакчи футболчи тарк этмаганини эътиборга олсак, имконият ошган бўлиши мумкин.
«ЛАЦИО». Топ-клублар бу сафар ҳам Миликович-Савичга эътибор қаратмадилар.
«САМПДОРИЯ». Ажойиб мураббий тарк этди, аммо Ди Франческо ҳам ёмон эмас, унга ҳам ишонса бўлади. Асосий плеймейкер Прат ҳам «Лестер»га кетиб қолди, аммо яна хавотирга ўрин йўқ – Фабио Квальярелла ҳам шу ерда.
«















