Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Андижон шаҳри ҳокими ишдан олинади
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ишдан олинади.
Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган мазкур йиғилишда шаҳарнинг янги ҳокими таништирилади.
Турли йилларда таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган, бир муддат Андижон вилояти халқ таълими бошқармасини бошқарган Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.
У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди.
Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан олган, бош вазир у охирги марта огоҳлантирилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:09 / 20.05.2026
Андижонда 5 млрд сўмлик сохта дори маҳсулотлари аниқланди
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
08:40 / 13.03.2026