Тез орада Ўзбекистонда Олий Мажлис ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади.
Ҳозирда республикада бешта сиёсий партия - «Миллий тикланиш» Демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси ва Экологик партия фаолият кўрсатмоқда.
Мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram каналида экспресс-сўровнома ўтказди. Сўров онлайн тарзда ўтказилганлиги боис иштирокчиларнинг жинси, ёши ва бошқа жиҳатлари инобатга олинмади.
Респондентларга агар эртага парламент сайловлари ўтказилса, қайси партияга овоз берган бўлишлари сўралди. Ушбу саволга 33,6 минг киши жавоб қайтарди.
Респондентларнинг 11 954 нафари (35 фоиз) Либерал-демократик партияни, 10 738 нафари (32 фоиз) «Миллий тикланиш» Демократик партиясини, 1 872 нафари (6 фоиз) «Адолат» социал-демократик партиясини, 1 661 нафари (5 фоиз) Халқ демократик партиясини ва 883 нафари (3 фоиз) Экологик партияни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шу билан бирга, 4 341 нафар респондент (13 фоиз) сайловларда қатнашишни режалаштирмаётганини билдирди. Бундан ташқари, 2 164 киши (6 фоиз) кимга овоз беришини билмаслигини маълум қилган.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра , Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган таъсис съездида ташкил топган. Ушбу партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев 2016 йил 4 декабрда ўтказилган президентлик сайловларида ғолиб бўлган. Мазкур партия депутатлари ўзбекистонликларга яхши таниш. Хусусан, депутат Расул Кушербаев мамлакатда содир бўлаётган воқеалар борасида тез-тез ўз фикрини билдиради . У уй-жойларни бузиш, қурилишлар, тонировка ва бошқа муаммолар хусусида очиқчасига гапирган.
2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналарни ва қадриятларни сақлашдан иборат. Шу йилнинг март ойи ўрталарида партиянинг собиқ раҳбари Сарвар Отамуродов бугунги жамиятдаги муаммолар ҳақида сўзлади ва қатор вазирликлар ҳамда Ёшлар иттифоқи фаолиятини танқид
















