Суд, терговчи ва суриштирувчининг ваколатлари кенгайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:
29-модданинг (Суднинг ваколатлари) биринчи қисми «протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;
36-модданинг (Терговчининг ваколатлари):
биринчи қисми «шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 243-1-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлар билан тўлдирилди;
учинчи қисми «уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш» деган сўзлар билан тўлдирилди;
38-1-модданинг (Суриштирувчининг ваколатлари):
биринчи қисми «шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 243-1-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлар билан тўлдирилди;
учинчи қисми «уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш» деган сўзлар билан тўлдирилди.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024