Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12,5 тонна буғдойни ўғирлаган шахслар ушланди
2019 йил 24 август куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи, 25 ёшли Г.Я. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 1 июлдан 18 августгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Кескантерак” МФЙ ҳудудида жойлашган шу фермер хўжалигига қарашли омборхонага калит танлаш йўли билан кириб, у ердан умумий қиймати 18 750 000 сўмлик 12 500 кг. буғдойини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор тумани Кескантерак маҳалласида яшовчи 48 ёшли З.М. ва Навбаҳор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 51 ёшли В.Э. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:51
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:05 / 07.01.2026