Украинанинг янги бош прокурори Руслан Рябошапка ҳар ҳафта амалдорларни жавобгарликка тортмоқчилигини ва “ҳуқуқий маънода қон истаётганини” айтди. Бу ҳақда Украина ОАВ хабар берди.  
 
Рябошапканинг айтишича, у давлатга ўғирланган маблағларни максимал миқдорда қайтармоқчи. 

“Биз том маънода қон истамаяпмиз, бироқ ҳуқуқий маънода қон истамоқдамиз. Ҳар ҳафта юқори лавозимли амалдорлардан бири жавобгарликка тортилиши керак”, деб айтган янги бош прокурор.

У активларнинг қайтарилишини яқин йиллар учун устувор вазифа деб атаган.