Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
78 ёшли Маматқул-бобо институтга ўқишга кира олмади
Ўзбекистонда жорий йилда олий таълим муассасасига ўқишга киришга имтиҳон топширган энг ёши улуғ абитуриентлардан бири Маматқул Бердиалиев Тошкент аграр университетининг Термиз филиалига ўқишга кира олмади.
78 ёшли қария тест имтиҳонларида 42,1 балл тўплаган.
Олий таълим муассасаси вакили Ҳамид Норқобиловнинг таъкидлашича, Маматқул-бобо имтиҳонларда фаол иштирок этган.
“Афсуски, бобога бироз балл етмади. Бироқ бобо кейинги йил яна ҳужжат топширишини ва фанларни пухта ўрганишини айтди. Кекса абитуриент 42,1 балл тўплади. Бундай ёшда шундай натижага эришиш – катта маҳоратдир”, деб айтган Норқобилов.
Қария ўқишга кириш вақтида “Мевачилик ва узумчилик”ни асосий йўналиш сифатида танлаган.
Мавзуга оид
10:57 / 03.09.2020
Сўхда тест имтиҳонлари қандай ўтмоқда? — Фотожамланма
07:53 / 02.09.2020
Фото: Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланди
20:00 / 01.08.2019
Урганчда тест имтиҳонлари бошланди – Kun.uz жараённи кузатди
15:00 / 18.07.2018