10:57 / 03.09.2020
7278

Сўхда тест имтиҳонлари қандай ўтмоқда? — Фотожамланма

Айни вақтларда Kun.uz мухбири Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб, бу ерда ўтаётган тест имтиҳонларини кузатмоқда. Сўхлик абитуриентлар бу йилги тест синовларини туманнинг “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида топширмоқдалар.

Абитуриентлар тегишли тартибда текширувдан ўтиб бўлгач, уларга тиббий қўлқоп ва ниқоблар, ичимлик суви ҳамда ручкалар бепул тарқатилмоқда.

Тест имтиҳонларини топширилишида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётган ҳудудга 24 та кузатув камералари ўрнатилган.

Тест жараёнларини кузатиш учун ота-оналарга туман Маданият бўлимида катта монитор ўрнатилган бўлиб, улар шу ердан туриб жараёнларни тўғридан-тўғри кузатишлари мумкин.

 

Бугунги тест имтиҳонлари ҳам икки сменада – соат 08:00 ҳамда 16:00 да бўлиб ўтади.

Тест имтиҳонларини кузатишга масъулларнинг берган маълумотларига кўра, айни онларда биринчи смена тест жараёнларида 716 нафар абитуриент тест топширмоқда. Бугун жами бўлиб, сўхлик 1500 га яқин абитуриентлар тест имтиҳонларига кириши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз президент ташаббуси ва ҳукумат қарори билан бу йил Олий ўқув юртларига киришда сўхлик абитуриентларга 500 та имтиёзли ўрин ажратилган.

Файзулло Султонов, Kun.uz мухбири.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top