Беларусь Украина билан чегарасини тўлиқ ёпди
Беларусь Украина билан чегарасини тўлиқ ёпди. Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, бунга Украинадан қурол кириб келаётгани сабаб бўлган.
“Биз ўз иниларимиз, бизга яқин одамлар билан чегарани азалдан 1-рақамли душман бўлиб кўринган НАТОдан ҳам зичроқ ёпишга мажбур бўлдик”, деб айтган Лукашенко Минскда ўтган террорчиликка қарши инновацион ёндашувлар билан курашиш бўйича халқаро анжуманда.
У агар бу қурол “оддий ва айниқса миллатчи кайфиятдаги одамлар қўлига тушса, террорчиликни кутавер” деб айтган.
Беларусь давлат чегараси қўмитасида маълум қилинишича, 2018 йилда Украина билан чегарада 800 дан кўпроқ ўқ-дори ва 76 та қурол мусодара қилинган. Ўшанда Лукашенко давлатнинг жанубий сарҳадлари қўриқланишини кучайтиришни буюрган ва чегарачилар сони оширилиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
17:24
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024