Ўзбекистон | 16:15 / 04.09.2019
29205
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга электробус олиб келинди. У қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктирилади

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди

Шунга мувофиқ, бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”. 

Бунга қадар “Тошшаҳартрансхизмат” томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2та жойда электробусни қувватлаш шохобчалари ўрнатилди. 

Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режалаштирилмоқда.

Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид