Ўзбекистонда “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади. Президент қарори лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонасини “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Қуйидагилар “Нукус” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан, шу жумладан кейинчалик қайта ишлаш мақсадида доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш имкониятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, шунингдек, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари тармоқларида, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликлар хомашёси ва доривор препаратлар (субстанциялар) негизида юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш;
маҳаллий хомашё ва материаллар негизида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш асосида эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ўртасида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
“Нукус” ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
“Нукус” ЭИЗнинг ихтисослашган кадрларга бўлган жорий
ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг “Нукус” ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи орқали тайёрлашда қатнашиш;
доривор ўсимликлар хомашёси интродукцияси ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-синов лабораторияларига эга илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш.
Белгиланишича:















