Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евро-2020 саралаши. Испания ва Италия ўз гуруҳларида пешқадамликни мустаҳкамлади
Евро-2020 саралаши доирасида D, F ва J гуруҳларида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
D гуруҳида Дания Грузия майдонида очко йўқотган бўлса, Швейцария Гибралтар дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди.
F гуруҳида Испания ўз уйида Фарер оролларини йирик ҳисобда мағлуб этди. 2-ўрин учун кураш олиб бораётган жамоалар баҳсида Швеция ва Норвегия муроса йўлини танлашди.
J гуруҳида Арманистон Боснияни мағлубиятга учратиб, 2-ўрин учун имкониятини сақлаб қолди. Италия энг яқин таъқибчиси – Финляндияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда ким етакчи эканлигини кўрсатиб қўйди. Греция кутилмаганда Лихтенштейнни юта олмади.
Евро-2020 саралаши
D гуруҳи
Грузия – Дания 0:0
Швейцария – Гибралтар 4:0
Голлар: Закария (37), Мехмеди (43), Родригес (45+3), Гавранович (87).
F гуруҳи
Руминия – Мальта 1:0
Гол: Пушкаш (47).
Испания – Фарер ороллари 4:0
Голлар: Родригес (13, 50), Алькасер (89, 90+3).
Швеция – Норвегия 1:1
Голлар: Форсберг (60) – Йохансен (45).
J гуруҳи
Арманистон – Босния ва Герцеговина 4:2
Голлар: Мхитарян (3, 66), Амбарцумян (77), Лончар (90+5, автогол) – Жеко (13), Гояк (70).
Финляндия – Италия 1:2
Голлар: Пукки (72, пенальти) – Иммобиле (59), Жоржиньо (79, пенальти).
Греция – Лихтенштейн 1:1
Голлар: Масурас (33) – Саланович (85).
Мавзуга оид
21:14 / 14.07.2021
Еврода ўзини кўрсатган футболчилар. Улар энди топ-клубларда пайдо бўлиши мумкин
15:57 / 13.07.2021
Евро-2020 якунлари. Ким тезроқ, чидамлироқ ва аниқроқ?
15:32 / 13.07.2021
Евро-2020 рамзий жамоаси эълон қилинди
17:32 / 12.07.2021