Жаҳон | 07:52 / 10.09.2019
24600
2 дақиқада ўқилади

Қиролича Brexit масаласига нуқта қўйди

Фото: DPA

Британия қироличаси Елизавета II Европа Иттифоқи билан келишувсиз Brexit’ни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Қонун лойиҳаси шундан кейин кучга кирди. Энди Британиянинг Европа Иттифоқидан 31 октябрда чиқиши бўйича келишувга эришилмаса, Brexit 3 ойга – 2020 йил 31 январигача қолдирилади. Таъкидланишича, бу қарорга Британия бош вазири Бори Жонсон қарши чиқмоқда.

Расман Британия Европа Иттифоқи таркибидан 2019 йил 29 мартда чиқиши керак эди. Бироқ британиялик сиёсатчилар битим бўйича муросага келиша олмаган, бу эса ҳукумат инқирозига ва Тереза Мэйнинг бош вазир лавозимини тарк этишига олиб келган.

Борис Жонсон Британиянинг янги бош вазири сифатидаги 23 июлдаги илк нутқида қироллик ҳар қандай вазиятда жорий кузда Европа Иттифоқини тарк этишини айтганди. У томонидан бунинг учун охирги муддат қилиб 31 октябрь белгиланган. Лондон Brexit оқибатларини силлиқлашга имкон берувчи ўзаро манфаатли келишув ишлаб чиқиш учун Брюсселдан муҳлат олган.

Мавзуга оид