Сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил 6 сентябрь куни президент томонидан қабул қилинган «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон ҳам айни шу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.
Унга мувофиқ, Ўзбекистонда профессионал таълим дастурлари нуфузли халқаро ташкилот – ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган ҳолда илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштирилади. Хусусан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Бу орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрланиб, иш берувчилар кенг жалб қилинади.
Фармонга асосан, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларига Халқаро таснифлагич бўйича асосий таълим дастурларидан ташқари қуйи даражадаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилди. Унга кўра, тизимда мос равишда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.
Ушбу фармондан келиб чиққан ҳолда айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимидаги 78та тиббиёт коллежлари негизида ўрта профессионал таълим босқичида – 59та коллеж, ўрта махсус профессионал таълим босқичида – 16та техникум жорий этилиши белгиланди. Қолган учта коллеж эса тугатилади.
Ўрта профессионал таълимга йўналтирилган 59та коллежда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликлар мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўрта махсус профессионал таълим босқичидаги 16та техникумда эса кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида тайёрланади.
Ушбу техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш









