ОАВ: Шумахер ўзига келди
«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Михаил Шумахер ётқизилган Париждаги клиника ходими спортчи ўзига келгани ҳақида маълум қилди.
«Мен тасдиқлашим мумкинки, у бизнинг клиникага олиб келинган ва айни вақтда ўзига келган», — дея манба сўзларини келтирмоқда Le Parisien нашри.
Бундан аввалроқ 50 ёшли спортчи яширин тарзда Париждаги Жорж Помпиду номидаги шифохонага етказилгани ҳақида хабар берилганди. Шумахер шифохонанинг юрак-томир жарроҳлиги бўлимига, таниқли профессор, кардиожарроҳ Филипп Менашенинг қабулига олиб келинганди.
Шумахерга шифохонада асос ҳужайралар киритишдан фойдаланган ҳолда даволаш тайинланган.
2013 йилда Шумахер Альп тоғларидаги Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётиб, бош миясидан жароҳат олган эди. Комага тушган пойгачи Греноблдаги шифохонага етказилган ва у ерда Шумахер бир нечта операцияни бошидан ўтказганди. 2018 йил декабрда ҳам собиқ пойгачи ўзига кела бошлагани, у энди ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига эҳтиёж сезмаётгани ва мустақил равишда нафас олаётгани маълум қилинганди.
Шумахернинг комадан чиқишидан умид узмаган оиласи унинг даволаниши учун ўн миллионлаб евро сарфлади.