Вазирлар Маҳкамасининг “Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, тегишли ҳудудда уларнинг сонини ошириш юзасидан рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини оширишга кўмаклашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи ҳамда туман (шаҳар)лар ишчи гуруҳининг намунавий таркиби;
ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи гуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш механизми;
ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи гуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилашни амалга ошириш схемаси тасдиқланади.
Давлат Солиқ қўмитаси ўз фаолиятини тугатган тадбиркорлик субъектларининг бирламчи рўйхатини бир ҳафта муддатда, кейинчалик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиб боради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача Давлат Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган рўйхатни таҳлил қилиб, натижаси бўйича таҳлилий хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этилган хулосага асосан тегишли масъулларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича чоралар кўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Давлат Солиқ қўмитаси, Агентлик билан биргаликда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари сонининг уч ой давомида сурункали равишда ортишига йўл қўйилган ҳудудларга чиққан ҳолда муаммоларни ўрганиб, натижаси бўйича ҳисобот ойидан кейинги ой якунига қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Ишчи гуруҳларига:
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқилиши ва ижро этилиши устидан мониторинг ўрнатиш;











