Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди
Бугун, 14 сентябр куни, Сенат биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида жамоатчилик кенгашини тузиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев ушбу кенгаш ҳақида гапирди.
“Ушбу кенгаш ОАВ фаолиятини назорат қилиш, унинг қандай ахборот тарқатишини олдиндан белгилаш ваколатини олмайди. Балки шу соҳа вакиллари ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам кўприк бўлишни ўз зиммасига олади. Давлат ташкилотларининг фаолиятини ҳаққоний ёритишда ОАВ ходимларига кўмак беради, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни олиб боради. Жамоатчилик кенгаши 31 нафар аъзодан иборат бўлади. 10 нафари Қонунчилик палатасидан, қолган 21 нафари ОАВ ходимлари ва турли жамоатчилик ташкилотларидан бўлиши режалаштирилган. Бизнинг мақсадимиз ахборот маконида ўзимизнинг мустаҳкам ўрнимизга эга бўлишдир”.
Абдуллаевнинг таъкидлашича, ушбу кенгаш ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида муаммоларни ҳал қилишда аниқ механизмнинг ишлашига шароит ярата олади. Халқаро тажрибада бундай кенгашлар самарали хизмат қиляпти ва бу жамоатчилик фикри тўғри шаклланишига хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
19:45 / 13.06.2026