Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат қатъий қарор қабул қилди: энди оилавий тадбирларда бошловчи, сўз устаси, фотосуратчи шартнома асосида хизмат кўрсатади
«Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси бугун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида бир овоздан маъқулланди.
Унга кўра, энди тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 нафар ва ундан ортиқ шахс иштирокида тадбир ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилиши лозим бўлади.
Шунингдек, оилавий тадбирларда иштирок этувчи бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар қонун ҳужжатларига мувофиқ, шартнома асосида хизмат кўрсатади.
Оилавий тадбирларда диний мазмундаги маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин идорасининг вакили томонидан қилиниши керак бўлади.
Қарор бўйича, миллий анъаналаримизга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларнинг, оилавий тадбирлардан олдинги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларнинг ўтказилишига йўл қўйилмайди.
«Бунда келиннавкари, чарлар, отакўрди, матойиғди каби тадбирлар кўзда тутилади», - дея ушбу бандга изоҳ берди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо.
«Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026