АҚШ Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси махсус вакили Ўзбекистонга келди
2019 йил 17 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси махсус вакили Надин Мэнза бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар эътиқод эркинлигини, динлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарида айтилишича, эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида чинакам муваффақиятга эришиш сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.
“Биринчи навбатда, эътибор дин соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва эркинлаштиришга қаратилмоқда. Диний адабиётларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш учун рухсат олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилди. Диний ташкилотларни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби қўшимча равишда мақбуллаштирилди. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун 20 йилда илк бор қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон бу жараёнга халқаро экспертларни жалб қилмоқда”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати конфессиялараро мулоқотга йўналтирилганлиги ва диний бағрикенгликни назарда тутиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар эътиқод эркинлигининг долзарб масалалари юзасидан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024