Ўзбекистонда жорий йил 17 ёшгача қизлар ўртасида 50та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган
Ўзбекистонда жорий йилда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бундан ташқари, хабарда 6 мингдан ортиқ ёш оилалар ажрими қайд этилгани айтилади.
Билдирилишича, ёшларни тарбиялашда оиланинг ўрни сусайиб бораётгани, ёш йигит-қизлар оила қуриш, эрта никоҳ ҳақида умуман тушунчага эга эмаслигини бунга сабабдир.
Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда асосий омил – уларнинг самарали бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги маълум қилинди.
“Ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, жумладан, улар учун барқарор ҳамда истиқболли иш ўринларини яратиш, ёшларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларига иш берувчилар томонидан риоя этилиши устидан қатъий назоратни йўлга қўйиш тақозо этилади. Зотан, ҳар йили мамлакат меҳнат бозорига таълим муассасаларини тамомлаган қарийб 450 минг ёш ўғил-қиз кириб келмоқда”, - дейилади маълумотда.