Жаҳон | 17:07 / 17.09.2019
7718
1 дақиқада ўқилади

Порошенкога тегишли заводлардан бирига суд томонидан тақиқ қўйилди

Фото: Brendan Hoffman/Getty Images

Киевнинг Печерский район суди Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко активларига кирувчи “Кузница на Рибальском” заводи мулки ва корпоратив ҳуқуқларига нисбатан тақиқ қўйди. Бу ҳақда юрист Андрей Портнов маълум қилди.

Унинг билдиришича, активларга унинг "жиноий даромадларни легаллаштириш ва солиқларни тўламаслик” тўғрисидаги аризасига асосан тақиқ қўйилган.

Портновнинг аниқлик киритишича, мазкур ишда Пётр Порошенко ва украиналик бизнесмен Сергей Тигипко асосий жавобгарлар ҳисобланади.

Пётр Порошенко Украинада қатор ишлар, жумладан давлатга хиёнат, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқларни тўламаслик, суд ҳокимиятига босим ўтказиш каби ишлар бўйича жавоб бермоқда.

Мавзуга оид