Спорт | 18:18 / 18.09.2019
34688
1 дақиқада ўқилади

Tribuna.uz: ЎФА Купер билан компенсация масаласида келишолмаяпти

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) билан компенсация масаласида келишолмаяпти.

Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, аргентиналик мутахассис муддатидан олдин истеъфога чиқишга тайёр, аммо фақат бир шарт билан – у қолган вақт учун мўлжалланган маошини тўлиқ миқдорда олишни истамоқда.

Купер билан имзоланган шартномага кўра, у яна 7 миллион евро маош олиши керак. ЎФА эса фақат 5 миллион беришга рози. Бироқ, Купернинг агенти музокаралар давомида маошининг тўлиқ тўлаб берилишини талаб қилмоқда. 

Аввалроқ, Купер истеъфога чиқарилса унинг ўрнига «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва «Бунёдкор» устози Вадим Абрамов асосий номзодлар экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўйинни ЖЧ-2022 саралаши доирасида 10 октябрь куни Яманга қарши ўтказиши лозим.

Мавзуга оид