Жамият | 15:52 / 20.09.2019
15520
4 дақиқада ўқилади

Энергия тежамкор уйлар ҳақида эшитдингизми?

Акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» давлатимиз раҳбарининг «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, амалга оширилаётган Давлат дастурларида фаол иштирок этмоқда. Жорий йилда банк томонидан 6508 та уй-жойлар қурилиши молиялаштирилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шуки, 2019 йилда энергия тежамкор уйлар ҳам барпо этилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Глобал Экологик Фонди ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларда энергия самарадор уй-жойлар қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида 2019 йилда тажриба тариқасида 800 та кам углеродли қишлоқ уйлари қурилиши кўзда тутилган.

Бугунгача қўшма лойиҳа ижроси учун 1 миллион АҚШ долларига яқин грант маблағлари ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилди. Грант маблағлари, «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан амалга оширилаётган «яшил ипотека» дастури доирасида, БМТнинг Тараққиёт дастури ва банк ўртасида тузилган келишув шартномаси асосида ажратилмоқда.

«Яшил ипотека» атамаси уй-жой эгасига энергия тежаш ва иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришни таъминловчи қурилмалар ва материалларни сотиб олиш учун, бошқача қилиб айтганда, мавжуд бўлган эски уйни қайта жиҳозлаш учун қўшимча маблағ олишга имкон берадиган молиялаштиришни англатади.

Кам углеродли уйларда энергия тежамкор уйларда ишлатиладиган барча турдаги энергия тежовчи ечимлардан фойдаланилишидан ташқари ёруғлик эҳтиёжларини электр энергияси билан таъминлаш учун фотоэлектрик қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бундай уйларнинг нархи энергия тежамкор уйларга нисбатан 7 фоизгача юқори бўлиши мумкин, аммо улар энергия сарфини 25,1 фоизгача камайтиришга имкон беради. Чунки, улар электр тармоғидан мустақил равишда ишончли электр билан таъминланади.

Муҳим жиҳати, энергия тежамкор уй нархига қўшилаётган қўшимча харажатлар уй-жой эгасининг ҳисобидан эмас, балки қўшма лойиҳа доирасида ажратилаётган грант маблағлари ҳисобидан қопланади.

Энергия тежамкор уйларда ташқи девор, шифт ва пойдеворнинг иссиқлик изоляциясини ўз ичига олган бир қатор тежамкор, энергия тежовчи ечимлар қўлланилади, қолаверса, иситгичларда термостатик жўмрак ва иссиқлик рефлекторларидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ва Ўзбекистондаги БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур қўшма лойиҳа қишлоқ аҳолисини атроф-муҳитга зарарли бўлмаган яшаш шароитлари билан таъминлашга қаратилган. Лойиҳанинг устувор мақсади Ўзбекистонда тез ривожланаётган қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши Дастурини иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга имкон берадиган барқарор ривожланиш йўлига йўналтиришдир.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид