Автомашина олиб қочган шахс қўлга олинди
2019 йил 19 август куни соат тахминан 05:00да, номаълум шахс Бектемир туман ТХАЙ кўчасида жойлашган «Маъмура Стом» МЧЖ биноси олдида эшиклари очиқ ҳолатда қолдирилган, фуқаро С.Х.га тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинани олиб қочган. Бу шахс терговчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан қўлга олинди.
«Содир этилган мазкур жиноят ҳақида келиб тушган хабарга асосан, Бектемир туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тергов-тезкор гуруҳи аъзолари зудлик билан ҳодиса содир бўлган жойга етиб боришган ва ҳодиса содир бўлган жой синчковлик билан кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлган далиллар тўпланиши натижасида олиб қочилган автомашина шу куни Чилонзор туман 16-мавзе ҳудудидан техник соз ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 19 август куни Бектемир туман ИИО ФМБ 4-сон ИИБ Тергов бўлинмаси бошлиғи капитан Н.Душаев томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, капитан Н.Душаев ва суриштирувчи лейтенант М.Ҳамидовдан иборат тергов гуруҳи тузилган.
Жиноят иши бўйича капитан Н.Душаев ва лейтенант М.Ҳамидов томонидан ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилган дастлабки тергов даврида жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда олиб қочилган автомашинадан олинган бармоқ изларини текшириш натижасида мазкур жиноятни фуқаро Р.О. содир этгани аниқланиб, ушланган», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.
Дастлабки тергов жараёнида фуқаро Р.О.га нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ва дастлабки тергов айблов хулосасини тузиш билан тамомланиб, жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун туман прокуратурасига юборилган.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
09:02 / 03.09.2024
Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024