Иқтисодиёт | 18:50 / 25.09.2019
24104
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги давлат ҚҚСни пасайтиришдан келадиган йўқотишларни қандай қоплашини айтди

Фото: trest12.uz

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил охиригача бюджетнинг йўқотиши 1,5 трлн сўмдан ортиқроқни ташкил этади. 

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Kun.uz’га давлат йўқотишларни қандай тарзда қоплашни мўлжаллаётгани ҳақида гапириб берди.

«Биринчидан, акциз солиғи ставкалари кўриб чиқилади. Янги ставкалар бюджетнинг 12-13 фоиз йўқотишини қоплаши керак. Акциз солиғи оширилиши ҳисобига 200 миллион сўм жамлашни режалаштирмоқдамиз. Иккинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши. Агар ставкалар паст бўлиб, имтиёзлар бекор қилинса, товарлар юқори нархларда, яъни ҳақиқий нархларда декларацияланади. Умуман олганда, бу яширин импортга қарши кураш. Учинчидан, электрон ҳисоб-фактуралар. Шунингдек, биз солиқ солинадиган базани ва ҚҚС тўловчилар доирасини кенгайтириш ниятидамиз», - деди у.

Давлат бу йил шу тарзда қўшимча даромад олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорни имзолади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид