Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги зилзиладан 473та бинога шикаст етди, 34 киши жароҳатланди
Истанбулда содир бўлган зилзила натижасида 34 киши яраланди, 473та бинога шикаст етди. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай маълум қилди.
"Зилзила оқибатида яраланган 34 кишидан 10 нафари касалхонада даволанишни давом эттирмоқда, 24 кишига жавоб берилди. Зилзиладан сўнг 188та афтершок қайд этилди, уларнинг энг кучлиси 4,1 баллга тенг бўлди", - деди у журналистларга.
Европа Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, пайшанба куни Туркия ғарбида 5,9 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Истанбулдан 68 километр ғарбда жойлашган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған зилзила оқибатида саккиз киши енгил жароҳат олганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026