Шанба куни Ўзбекистонда кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечаси +17…+20, кундузи +31…+34, жанубда ва чўл ҳудудларида +35…+37 даражагача бўлиши кутилмоқда, бу эса сентябр ойининг иккинчи ярмидаги иқлимий меъёрдан 2–4 даражага юқоридир.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича, жанубий вилоятлардан ташқари, булутлилик ортиши ва кундузги ҳарорат 2–3 даражага пасайиши кутилмоқда. Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Чўл ва тоғли ҳудудларда 20 сентябр куни шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +18…+20 даража, кундузи 18–19 сентябр кунлари +32…+34 даража, 20 сентябрда эса +30…+32 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.

















