Ўзбекистон | 01:01 / 28.09.2019
4560
1 дақиқада ўқилади

Сайловда қонун бузилса, фуқаролар кимга мурожаат қилади?

Фото: KUN.UZ

Сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар пайдо бўладиган бўлса, фуқаролар Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилган штабларга мурожаат қилишлари мумкин. 

Бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Марказий сайлов комиссияси ва Адлия вазирлиги мутахассислари томонидан ўтказилган тренингда маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири Зилола Ғайбуллаева.

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳаёт Қиличовнинг тренингда таъкидлашича, фуқароларда сайлов қонунчилиги бузилиши бўйича видеотасвирлар бўлса, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишлари мумкин.

«Бундан ташқари, бу вазиятда Марказий сайлов комиссиясининг ишонч телефонлари орқали ҳам маълумот беришлари мумкин ва ўша ҳудуд, албатта, ўрганиб чиқилади», — дея маълумот берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид