Самарқанд вилоятида талончилар ушланди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 22 сентябрь куни соат 00:30ларда 5 нафар номаълум шахс давлат рақами белгиси бўлмаган “ВАЗ-21011” русумли автомашинада шу тумандаги фермер хўжалигига келиб, фермер хўжалиги ишчиси Б.Х.нинг ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 5 бош қўйни автомашинага ортиб олиб кетган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Д.Ш., 2001 йилда туғилган Б.А., 2000 йилда туғилган С.Х., 2001 йилда туғилган А.О. ва 1997 йилда туғилган У.Х.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. 4 бош қўй эса жабрланувчига қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотида айтилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 08.09.2024
«Талончилик билан айнан ҳарбийлар шуғулланаётганидан хабарингиз йўқми?» Курскликлар нега ўз уйларини тарк этишдан қўрқмоқда
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
11:13 / 05.06.2024
Жиззахда талончилик қилган жиноий гуруҳ ушланди
21:38 / 22.05.2024