28 сентябрь куни Тошкентнинг энг серқатнов кўчаларидан бирида «Idea» маиший техника ва электроника тармоғининг биринчи дўконининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 600 квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаган дўконда уй ва хонадонлар, иш ва дам олиш учун машҳур савдо брендлари томонидан ишлаб чиқилган маиший техника ва электроника маҳсулотлари жой олган. 

Бу воқелик меҳмонларни фақатгина маҳсулотларни байрамона бонуслар билан харид қилиш ва совғаларга эга бўлиш имкониятини тақдим этиш билангина эмас, улкан унутилмас таассуротларни ҳадя қилди. Ташкилотчилар, раққослар чиқиши ва қувноқ мусиқа жўрлигида бренднинг кўплаб ютуқли ўйинлар ва совғалар тақдим этилган улкан очилиш маросими тақдимотини ўтказди. Албатта, рамзий қизил тасмани тантанали кесишсиз очилиш маросимини тасаввур қилиш мушкул. Бироқ, ташкилотчилар бунга ҳам ижодкорлик билан ёндашишди. ON сўзлари битилган қизил тугмачани босиш дўкон эшиклари очилишига сабаб бўлди. Бу билан «Idea» жамоаси, шубҳасиз, улар техникалар ҳақида барча нарсадан ҳам кўпроқ билишларини намойиш қилишди. 

 

«Idea» - бу нафақат навбатдагги маиший техника ва электроника дўкони эмас, у биринчи навбатда харидорларга маҳсулотларни ортиқча оворагарчиликсиз муддатли тўлов асосида сотиб олиш имконини беришга мўлжалланган дўкондир. Чунки, бу ерда банк орқали муддатли тўловни расмийлаштиришни ортиқча ташвишлар ва ҳужжатларсиз амалга ошириш ва истаган маҳсулотни саноқли дақиқаларда харид қилиш мумкин. Дўконнинг асосий концепцияси «бир ҳужжат, бир нарх, бир Idea» қоидасига асосланади. Энг янги банк маҳсулотлар, хусусан, муддатли тўлов карточкаларини тақдим этишга тайёр бўлган маҳаллий банклар билан қалин ҳамкорлик ишлари олиб бориляпти. Бугунги кунда дўконда бошланғич тўловсиз 6 ва 9 ойга муддатли тўловни расмийлаштириш мумкин. Қисқа муддатда 12 ойга (0-0-12) расмийлаштириш бошланади. 

Бундан ташқари, дўкон аъло даражадаги муҳитга эга бўлиб, ёрқин ва ёдда қолувчи дизайнда жилоланган. Қолаверса, ҳар доим мижозга тўғри танловни амалга оширишда ёрдам беришга шай ходимлар ажойиб малакага эгалиги кўзга ташланади.