Al Arabia телеканалининг Бағдоддаги офисига жангарилар ҳужум қилди
Al Arabia телеканалининг Ироқ пойтахти Бағдоддаги офисига ниқобларда бўлган номаълум кимсалар ҳужум қилди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинди.
Телеканал мухбирининг таъкидлашича, офис олдига автомобилларда келган ўнга яқин босқинчи қора кийимда ва юзлари ниқоб билан яширилган ҳолда бўлган.
Улар телеканал офисига бостириб кириб, ходимларни калтаклашган ва қурилмаларни синдиришган. Ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳат олган.
Мухбирнинг таъкидлашича, ироқлик полициячилар телеканал жамоасига ҳужум вақтида ёрдам беришдан бош тортган. Ироқ мутасадди шахслари ўз навбатида мухбирга ҳужум тафсилотлари тергов қилинаётганини айтишган.
Мухбир телеканалнинг Бағдоддаги бўлими охирги кунларда таҳдидлар олгани ва Ироқ хавфсизлик идораларидан ходимлари хавфсизлигини таъминлашни сўраганини маълум қилган. Муайян муддатга ҳимоя тақдим қилинган, бироқ мамлакатдаги норозилик намойишлари сабабли полициячилар бошқа биноларни ҳимоялаш учун керак бўлган.
Ироқда бир неча кундан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Улар оқибатида охирги 5 кун ичида 100 киши ҳалок бўлган, 4 мингга яқин киши яраланган.
Мавзуга оид
12:42 / 08.02.2024
Бағдодда «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси ўлдирилди
22:34 / 04.01.2024
АҚШ Ироқда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони машинасига зарба берди
22:09 / 23.11.2023
Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
09:36 / 20.07.2023