Ўзбекистон | 11:30 / 08.10.2019
13729
3 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group» компаниясининг ёшлар сиёсати

«ERIELL Group» компаниясининг ёшлар билан ишлаш соҳасидаги сиёсати «Кадрлар тайёрлаш ва ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича комплекс мақсадли дастур»ни амалга оширишга асосланган. Унинг мақсади компания кадрлар салоҳиятини шакллантириш, тайёрлаш ва танлашнинг уч босқичли тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлашдир. Компания ходимларининг 52 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади, бу ёшлар сиёсатининг самарадорлиги тўғрисида гувоҳлик беради ва кадрлар бошқаруви функционал стратегиясига мос келади.

«ERIELL Group» компанияси уч йилдан буён стратегик шерик ҳисобланган қатор олий таълим муассасалари билан ишлайди. Хусусан, Тошкент давлат техника университети, Турин политехника университети филиали, Кимё технология институти, шунингдек Бухоро муҳандислик-технология институтида компаниянинг ишлаб чиқариш хизматлари раҳбарлари ва бош мутахассислари иштирокида талабалар билан нефть ва газ соҳасидаги ишларнинг аспектлари, жаҳондаги сўнгги трендлар ва технологиялар мавзуларида учрашувлар ўтказилмоқда.

2019 йилда И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг 240 талабаси «ERIELL Group» ишлаб чиқариш майдонларида муваффақиятли амалиёт ўтади, улардан 104 нафар талаба бурғуловчининг 3-ёрдамчиси, 73 талаба эса электр-газ пайвандчиси касбларига Қарши шаҳридаги ўқув майдончасида амалий машғулотлар билан беғараз асосда ўқитилди. Шу билан бирга, компания иш жойида, хўжалик ишларида ва таътилда хавфсизлик техникасига алоҳида эътибор қаратади.

Олий таълим муассасасини муваффақиятли битириб ва амалиёт ўтаганидан сўнг энг муносиб битирувчилар ўз меҳнат фаолиятини компания бўлинмаларида давом эттирадилар. Атиги уч йил ичида 108 нафар битирувчи «ERIELL Group» компаниясига ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон нефть ва газ саноатида кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи халқаро стандартларга мувофиқ (23 йўналиш ва 17 нефть ва газ соҳаси мутахассислари) «ERIELL prof education» корпоратив ўқув маркази ташкил этилди.

«Кадрлар тайёрлаш ва ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича комплекс мақсадли дастур» доирасида «ERIELL Group» компанияси ҳар йили И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан энг иқтидорли абитуриентлар учун таълим шартномаларини тўлаш бўйича шартномалар тузади. Ва бундай шартномалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2017 йилда 12 та, 2018 йилда 13 та, бу йил эса 27 та ана шундай шартнома имзоланди.

Компания келажакда Ўзбекистон нефть ва газ соҳасининг муваффақияти ва гуллаб-яшнашини таъминлайдиган ёш малакали мутахассисларни тайёрлашга катта аҳамият қаратади.

«ERIELL Group» компанияси матбуот хизмати

Мавзуга оид