Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Айритом маҳалласида яшовчи Ж.Х. туман ИИОФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб ёзмоқда “Постда” нашри.
У уйидаги сандиғи ичидан 1860 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм ҳамда умумий баҳоси 4 миллион 700 минг сўм бўлган тилла тақинчоқлари ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида хабар берган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.У. ва унинг жиноий шериги, асли Бухоро шаҳрида яшовчи Ш.Ж. томонидан содир этилгани аниқланди.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.












