Жаҳон | 16:38 / 16.10.2019
12303
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған суриялик курдлар қамоқхоналардаги ИШИД жангариларини озодликка чиқариб юбораётганини айтди

Фото: Umit Bektas / Reuters

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған суриялик курдлар мудофаа кучларини қамоқхоналардаги ИШИД жангариларини озодликка чиқариб юбораётганликда айблади.

"YPG ҳибсдаги ИШИД жангариларидан музокаралар ўтказишда фойдаланмоқда. Улар жангариларни қамоқхоналардан чиқара бошлади", - деди Эрдўған.

Эрдўған 9 октябрь куни Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши "Тинчлик булоғи" операцияси бошланганини маълум қилди.

Туркия авиацияси ўша куни Суриянинг Рас ал-Айн ва бошқа шаҳарларига зарба берди. Кейинроқ ерусти операцияси бошлангани эълон қилинди.

Мавзуга оид