Нақд пулсиз амалиётлар замон талабларига мосми?
Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шу савол атрофида муҳокамалар кечди. Унда банк мутасаддилари оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида банк томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Хусусан, «HUMO» тўлов тизимида ишлайдиган 27000 дона банк карталари мижозларга тарқатилди ва 8049 дона тўлов терминаллари мижозларга хизмат кўрсатиш учун ўрнатилди. Ҳозирда тўлов карталарини эмиссия қилиш бўйича Миллий банклараро процессинг марказига буюртма берилди ҳамда «HUMO» карталарини марказлашган ҳолда чиқариш чоралари кўрилмоқда. Банк томонидан масофавий хизматларни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда.
«Қишлоқ қурилиш банк»нинг республика ҳудудларида 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгаймоқда. Ҳозирга келиб улар сони 35 тага етди. Мазкур шохобчаларда автоматлаштирилган, АҚШ доллари ва евро хорижий пул бирликларини кеча-ю кундуз сўмга айирбошлаш имконини берувчи банкоматлар ишга туширилган.
Эътиборга молик жиҳати, 24/7 шохобчаларидаги банкоматларда дунёнинг етакчи халқаро тўлов тизимлари - VISA, Mastercard, Unionpay, МИР карточкаларига хизмат кўрсатиш амалиёти ҳам жорий этилди. Бу фуқароларимизга ва хорижлик меҳмонларга янада қулайлик яратади.
«QQB-mobile» мобил иловаси янада такомиллаштирилмоқда. Ҳозирда мазкур илова ёрдамида бир қатор хизматларни, хусусан QR-код орқали тўлов, халқаро пул ўтказмалари кабиларни йўлга қўйиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга «QQB Mobile» мобил иловаси тизимида «HUMO» банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш функциялари тўлиқ ишга туширилди, жумладан, «Р2Р» ўтказмалари, конверсия амалиётларини бажариш ва бошқа хизматларни амалга ошириш ишлари якунланди.
Тадбир давомида журналистларга АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари ва навбатдаги вазифалар бўйича маълумот берилди.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBank
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022