Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ўртоқлик ўйинини ўтказади.

ЎФА хабарига кўра, 9 ноябрь куни ҳамюртларимизга «Пахтакор» стадионида Қирғизистон миллий жамоаси рақиб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрь куни эса Фаластин билан ўз майдонида беллашади.

Қирғизистон миллий жамоаси ҳам ЖЧ-2022 саралашининг иккала ўйинини ўз уйида, 14 ноябрь куни Японияга ва 19 ноябрь куни Тожикистонга қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини 
9 ноябрь, «Пахтакор» стадиони 
17:00 ЎЗБЕКИСТОН -  ҚИРҒИЗИСТОН