«Бир мухлис қаердандир рақамимни топиб, қўнғироқ қилди. У узоқ монолог сўзлади: «Сен унақа, сен бунақа, ҳақиқий талантларни кўрмайсан, чемпионат тўпурари бўлиб турган Шомуродовни жароҳатланган Смолов ўрнига чақирсанг бўларди-ку», деди. Мен эса сиз тўғри гапиряпсиз, лекин Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчисини Россия миллий жамоасига чақира олмайман деб айтдим.

Афсуски, суҳбатдошимнинг юзини кўра олмадим, лекин у худди гроссмейстерларга ўхшаб пауза сақлади. Ҳазил ўз йўлига, лекин эҳтирос баъзан ақлни четга суриб қўйиши бор гап»,— деб Черчесовнинг сўзларини келтирмоқда «Спорт экспресс».