Йиғилишда Мюнхен техника университети (TUM), Robert Bosch GmbH, Nexperia, STADA Arzneimittel AG, Berlin University Alliance вакиллари, шунингдек, Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Олмалиқ КМК, «Ўзсаноатқурилишбанк», ADM Global, Uzum, TBC ва Octobank раҳбарлари иштирок этди.

photo_2026-10-01_19-07-22
Фото: Янги Ўзбекистон университети

Муҳокамалар марказида университетлар дастурларини саноат эҳтиёжларига янада яқинлаштириш, қўшма илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий ишланмаларни реал секторга жорий этиш масалалари бўлди.

Давлат раҳбарининг таълим соҳаси вакиллари билан учрашувида таъкидланганидек (https://president.uz/uz/lists/view/9678), олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашларига илғор хорижий ва маҳаллий компанияларни аъзо сифатида жалб этиш муҳим вазифалардан биридир. Янги Ўзбекистон университетида бўлиб ўтган ушбу учрашув олий таълим муассасалари фаолиятига етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларни кенг жалб этиш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни шакллантиришга қаратилган стратегик вазифаларнинг амалий ифодасидир.