“Сурия демократик кучлари” (SDF) Суриянинг қуролланган мухолифати кучлари альянси бўлиб, унинг таркибига курд мудофаа отрядлари (YPG ва YPJ), турли араб мухолиф гуруҳлари ҳамда ассурия ва туркман отрядлари киради.
Томонлар, шунингдек, Россия ва Туркия президентлари 22 октябрда Сочида эришган келишувлар доирасидаги тадбирларнинг курдлар томонидан амалга оширилишини муҳокама қилишган.
Шойгу россиялик ҳарбий полициячилар Сурия-Туркия чегарасида тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашига ваъда берган. Шу сабабли бу ҳудудлар аҳолисига ўз уйларини тарк этишлари талаб этилмайди.
22 октябрда Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Сочидаги учрашувда Сурия шимоли-шарқидаги вазиятни тартибга келтириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар ҳақидаги меморандумни қабул қилишган. Унга кўра, Россия ҳарбий полицияси ва Сурия қўшинлари 23 октябрдан Сурияда Туркия амалиёти олиб борилаётган ҳудуд билан чегарадош ҳудудларга киритилиши керак эди. Курд тузилмаларига эса Туркия чегарасидан 30 кмлик ҳудудни тўлиқ бўшатиш учун 150 соатлик муҳлат берилади. Шундан кейин Россия ва Туркия бу ҳудудни биргаликда патруллашни бошлайди.
23 октябрда белгиланган йўналиш бўйича биринчи патруллаш амалга оширилгани маълум қилинди.







